Ўзбекистон Ички ишлар вазири буйруғига асосан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди.

ИИВнинг расмий нашри бўлмиш «На посту» газетаси хабарига кўра, подполковник Дилшод Турсунбоев Қашқадарё вилояти ИИБнинг янги бошлиғи этиб тайинланди.

Шунингдек, подполковник Адхамжон Алимов Наманган вилоятининг Чортоқ туманида, майор Диёр Латипов Жиззах вилояти Жиззах тумани ИИБ бошлиқлари этиб тайинланган.