Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили Грузиянинг "Рустави 2" телеканалига берган интервьюсида Украинада бош вазир лавозимини эгаллашдан юқорироқ мақсадларни кўзлаётганини айтди.     

"Менинг Украинадаги мақсадларим бош вазир лавозимини эгаллашдан анча юқорироқ", деб айтди Саакашвили "Бошқа акцентлар" дастури бошловчисининг унинг Украина бош вазири лавозимини эгаллаш-эгалламаслиги ҳақидаги саволига жавобан.

Саакашвили унинг мақсади "ўйиннинг янги қоидаларини ўрнатиш ва сиёсий элитага янги авлодни олиб келишдан" иборатлигини аниқлаштириб ўтди. У, шунингдек, Украина айни вақтда Грузия атиргул инқилобигача кечган йўлни босиб ўтаётганини айтди. 

Саакашвилининг айтишича, "халқ барчаси яхшиликка ўзгариши учун бирлашди". У, шунингдек, 22 февралдан фаол ҳаракатлар ва ҳудудларда халқ билан учрашишни бошлашини айтди. "22 февралдан бошлаб мен 22 кун давомида Украинанинг 22 та шаҳрида учрашувлар ўтказаман", деб айтди Саакашвили.