21 февраль куни Сурия пойтахти Дамашқда ва мамлакатнинг йирик шаҳарларидан бири бўлмиш Ҳомсда терактлар содир этилди. Бу терактлар жами 140 нафардан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетган. Жароҳатланганларнинг аниқ миқдори айтилмаган.

Маҳаллий нашрлар маълумотига кўра Сурия пойтахти Дамашқ жанубидаги Саида Зайнаб туманидаги 4та портлаш қурбонлари сони 83 нафарни ташкил этди.

Ундан олдинроқ, Ҳомс шаҳрида 2 ҳудкуш томонидан содир этилган 2 теракт оқибатида 53 киши ҳалок бўлганди.

ИШИД бу терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.

Саида Зайнаб тумани шиаларнинг кўп яшовчи ҳудуд ҳисобланади. Бу ҳудуддаги теракт қурбонлари сони ортиши мумкинлиги тахмин қилинган.

Суриянинг Ҳомс шаҳридаги теракт қурбонлари сони ортиб бормоқда

Дамашқдаги портлашлар қурбонлари сони 80 кишига етди