Таллиннинг тарихий музейида барча истовчиларга дунёдаги энг қимматбаҳо танга намойиш қилинади. Бу танга 2013 йилда аукционда 10 млн доллардан қимматроққа сотилган ва нумизматика тарихида нарх бўйича рекорд ўрнатган, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Гап сочлари ёйилган Озодлик маъбудаси тасвири туширилган "Flowing Hair" ("Сочилиб турган сочлар") деб номланувчи кумуш доллар ҳақида кетмоқда. Танга 1794 йилда Филадельфияда зарб қилинган, ўшанда бу шаҳар АҚШ пойтахти ҳисобланган. Шуниси маълумки, бу танга АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон қўлида ҳам бўлган.

1947 йилда ноёб танга аукционда 1250 долларга сотилганди, 3 йил аввал эса унинг нархи 10 млн доллардан кўпроқни ташкил қилган. Тангани америкалик коллекционер Брюс Морелан сотиб олган.

Ушбу тангани икки кун давомида – 22-23 февраль кунлари томоша қилиш мумкин бўлади. Бундан аввал танга Прага, Варшавада намойиш қилинди, Таллиндан кейин эса Хельсинки, Стокгольм, Осло, Дублин ва Лондонга олиб борилади.