2016 йилнинг куз фаслига қадар Тошкент шаҳридаги бир қатор кўчаларнинг алоҳида қисмлари капитал таъмирдан чиқарилади. Бу ҳақда «Тошкент оқшоми» газетасида хабар берилган.

Манбага кўра, Тошкент шаҳар марказий йўлларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган бошқармаси шаҳарнинг саккизта ҳудудидаги йўлларни капитал таъмирдан чиқариш учун дастлабки қиймати 7,562 млрд сўм (ҚҚС билан) бўлган тендер эълон қилган.

Капитал ремонт қилиниши режалаштирилган йўлларга қуйидагилар киритилган:

Нукус кўчаси (Бобур кўчасидан Тараққиёт кўчасининг ерости транспорт йўлигача) — 977,638 млн сўм;
Бобур кўчаси (Аэропорт кўпригидан Нукус кўчасигача) — 349,406 млн сўм;
Янги Юнусобод кўчаси (Янги шаҳар кўчасида Тошкент ҳалқа йўлигача) — 1,641 млрд сўм;
Ҳ. Байқаро кўчаси (Бектемир тумани Солиқ бошқармаси биносидан Бектемир йўли кўчасигача) — 1,648 млрд сўм;
Қорасарой кўчаси (Абдулла Қодирий кўчасидан Қумлоқ кўчасигача) — 654,421 млн сўм;
Бешёғоч кўчаси (Самарқанд Дарвоза кўчасидан Масжид биносигача) — 322,326 млн сўм;
Катта Қаъни кўчаси (Фозилтепа кўчасидан Ал-Хоразмий кўчасигача) — 1,617 млрд сўм;
Бешариқ кўчаси (Иззат кўчасидан 48-уй ёнигача) — 353,019 млн сўм.

Кўрсатиб ўтилган кўчаларни таъмирлаш ишлари 25 октябргача тўлиқ якунланиши кўзда тутилган. Лойиҳани молиялаштириш шаҳарнинг маҳаллий бюджети ҳисобидан қопланади.