Хитойнинг бир неча банклари, шу жумладан, Савдо-саноат банки (ICBC)нинг Хитой филиали ҳам шимолий кореяликларга қарашли ҳисоб рақамларни музатиб қўйди. Бу ҳақида 22 феваль куни Reuters хабар берди.

Rambler News Service`нинг қайд этишича, Даньдун шаҳридаги ICBC офиси ходимларидан бири Dong-A Ilbo нашрининг мухбири билан телефон орқали мулоқот чоғида барча ҳисоб рақамлари, шунингдек, пул жўнатмалари ҳам 2015 йил декабрь ойига қадар тўхтатиб қўйилганини билдирган.

«Бундай муносабат сабабини аниқ айтишмади. Аммо, бизнингча, бу Хитой ва Шимолий Корея алоқалари таранглашгани билан боғлиқ бўлса керак”, деб ёзади манба.