Хитойда қатл этилган қирғизистонлик аёл жасади Қирғизистонга олиб келинди

Жаҳон 22 Февраль 2016 20684

Хитойда қатл этилган Қирғизистон фуқароси Светлана Кулбаеванинг жасади ўз ватанига олиб келинди. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, 200-юк Қирғизистонга 20 февралда самолётда олиб келинди. Аэропортда аёлнинг тобутини Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги вакиллари ва аёлнинг ўғли кутиб олди. Аёлнинг жасади қариндошларига дафн қилиш учун топширилди.

Светлана Кулбаева 2010 йил 5 октябрда Хитойнинг Урумчи аэропортида ҳибсга олинган. Аёлнинг қўл юки текширилганда 7 кг дан кўпроқ героин моддаси топилган. Кейинроқ аёл ўлим жазосига маҳкум қилинганди. Қирғизистонлик дипломатларнинг Хитой ҳукумати билан айбланувчининг Қирғизистонга топширилиши бўйича музокаралари ҳеч қандай натижа бермаган. Аёл 2016 йил 4 февралда қатл қилинди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31975 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17805 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69123 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58355 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 4341 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9966 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар