ZTE янги қийматга эга телефонлар линиясини намойиш этади: компания 2016 йилда 60-70 миллион дона қурилма сотишни кўзламоқда.

"Смартфонлар ишлаб чиқариш бўйича дунёда олтинчи ўринда турадиган Хитойнинг ZTE компанияси янги қийматга эга бўлган моделларини намойиш этади, жорий йилда 60-70 миллион дона қурилма сотишга интилмоқда", деди компаниянинг ижрочи дирктори.

Компаниянинг Мобил қурилмалар бўйича бошқарувчиси Вэймен Ламнинг Жаҳон мобил конгресида (Mobile World Congress) берган интервьюсига кўра, компания сотиш бўйича 60 миллион доналик кўрсаткичга яқинлашмоқда, бу эса 2015 йилдаги сотишга нисбатан 7 фоизлик ўсишни англатади.

Кўрсаткичнинг энг юқори натижаси 70 миллион дона деярли 20 фоизлик ўсиш демакдир.
ZTE янги моделлари билан биргаликда Испаниянинг "Севилья" футбол клуби билан янги спорт маркетинг ҳамкорлигини намойиш этди.

Айтиш жоизки, ZTE бешта профессионал баскетбол жамоасига ҳомийлик қилади.

Компания томонидан тақдим этилаётган Blade V7 Lite 5-дюймли экранли қурилмани бир қўл билан ҳам бошқариш мумкин. Мазкур модель дастлаб Россияда сотувга чиқарилади, бир неча ойлардан сўнг эса Мексика, Испания, Германия ва Таиланд бозорларида ҳам унинг сотувлари йўлга қўйилади.

Бироз каттароқ ҳажмга эга бўлган Blade V7 метал ғилофдаги битта қўл билан бошқариладиган 5.2-дюймли экран, 13 мегапикселли олд ва орқа камераларга эга.

Мазкур модель ёз ойларида сотувга қўйилади.

Компания янги моделларнинг нархини ҳали ошкор қилганича йўқ. Бироқ Ламнинг берган маълумотига кўра, Blade V7’нинг нархи 250 евро атрофида, Blade V7 Lite эса 200 евродан паст нархга, ҳатто 150 евро қийматида ҳам сотувга қўйилиши мумкин.