“E-YOSHLAR.UZ”да ғолиб чиққан IUT талабаси - Кореяга боради!

Ўзбекистон 23 Февраль 2016 1944

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016-йил 21-январдаги 15-сонли баёнига мувофиқ юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантиришга қаратилган "e-yoshlar.uz" интернет танловини ўтказиш белгиланган эди. Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб, www.e-yoshlar.uz веб-сайтида танлов эълон қилинди. Танлов шартлари билан yoshlar.uz сайти орқали батафсил танишиш мумкин.

Ўз навбатида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети IUT талабаларини танловда фаол иштирокларини рағбатлантириш мақсадида ўз совринини ажратди. Соврин ҳам оддий эмас – Жанубий Кореяга саёҳат! Эндиликда, “E-YOSHLAR.UZ” интернет-танловида ғолиб чиққан IUT талабаси – Жанубий Кореяда ташкил этиладиган “Inha Summer School” – талабаларнинг ёзги мактабига юборилади!

Эслатиб ўтамиз, танловга юборилган ижод намуналари фойдаланувчилар томонидан 1-апрелдан 30-апрелгача баҳоланади ва ғолиблар аниқланади. Танловнинг ҳар бир номинацияси бўйича совринли ўринларни эгаллаган ғолиблар диплом, пул маблағлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар, деб ёзади inha.uz расмий сайти.

Кўпроқ янгиликлар