АҚШ адлия вазирлиги Apple компаниясидан Федерал қидирувлар бюросига бир нечта iPhone’ларга кира олишни тақдим қилишни сўради, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal нашри.

Адлия вазирлиги бу гал смартфонларни очишни нимага асосланиб сўрагани ошкор қилинмаган. Шуниси маълумки, бу ишлар террорчилик ҳолатларига боғлиқ эмас.

Шу тариқа, компания навбатдаги суд тафтишларига тортилиши мумкин.

16 февралда Калифорния суди Apple компаниясига ФҚБга Сан-Бернардинодаги ҳужумни уюштирган терроорчиларнинг бирига тегишли бўлган iPhone смартфонига киришни очиб бериш мажбуриятини қўйган. Бироқ Apple бу масалада ёрдам беришдан бош тортган.