АҚШ Давлат департаменти: Суриядаги тинчлик сулҳи Туркиянинг курдларни бомбалашига ҳам тааллуқли

Жаҳон 23 Февраль 2016 1724

АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Марк Тонер Сурияда 27 февралдан бошлаб ўт очилиши тўхтатилиши бўйича тузилган келишув муҳокамаларда иштирок этган барча томонларга тааллуқли бўлиши, жумладан бу режим Туркия ва Суриядаги курдларга ҳам амал қилиши ҳақида айтди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.

"Биз бундан аввал ҳам бир неча марта таъкидлаганмиз, Туркия томонидан Суриядаги курдларнинг бомбардимон қилинишидан ташвишдамиз ва бунга барҳам бериш учун қайғурамиз", дейди у.

Тонер АҚШ раҳбарияти Туркияни ўз чегараларидан ташқаридаги "ҳалокатли" авиазарбаларини тўхтатишга чақиришини билдирган.

Бундан олдинроқ, Туркия ҳукумати Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича АҚШ ва Россия ўртасида эришилган келишувни қутлаши ҳақида хабар берилганди.

Расмий манбаларда Россия ва АҚШ Сурияда ўт очишни тўхтатишга келишиб олгани, келишувга кўра, ўт очишни тўхтатиш режими 27 февралдан бошлаб кучга кириши кераклиги айтилган.

Al Jazeera маълумотига кўра, режим ИШИД ва "Жибҳат ан-Нусра" террорчилик ташкилотларига нисбатан амал қилмайди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46252 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7196 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18499 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1092 Спорт
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар