«Барселона» президенти: АПЛ — энг яхши футбол турнири, бу эса бизни хавотирга солади

Спорт 23 Февраль 2016 1832

Каталониянинг «Барселона» клуби президенти Жозеп Бартомеу Англия премьер-лигаси борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Англия премьер-лигаси жамоалари ҳозирги вақтга келиб ақлбовар қилмас даражадаги молиявий имкониятларга эга. Бу эса бизни хавотирга солади. АПЛ – энг яхши футбол мусобақаси. Уларда мухлислар футболга кўпроқ қизиқиш билдиришади. Уларнинг даромадлари бошқаларникига нисбатан кўп. Барча жамоалар учун тенг шароитнинг яратилиши лигага ҳар бир кишининг қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Бизда Испанияда жамоаларнинг бюджетлари ҳар хил кўринишда, шундай экан масалан Ла-лигадаги «Лестер»га ўхшаган жамоа юқори ўринлар учун кураша олмайди.

АПЛ – бизнинг рақобатчимиз, бу жиддий рақиб. Биз даромадларимизни кўпайтириш ва молиявий шароитимизни яхшилашимиз учун барча кучни ишга солишимиз керак. Шундагина бизнинг ёш иқтидорлар ўз клубларида қолишлари мумкин бўлади.

Мен айнан шу жиҳатдан хавотирдаман. Шунинг учун ҳам бу борада ишлар олиб бормоқдамиз. Биз ўз иқтидорларимизни сақлаб қолишни истаймиз.

Футболчиларимизнинг бошқа клублар билан алоқага чиқишганидан хабарим бор. Уларнинг бирортаси кетиш ҳақида гап очишгани йўқ. Кўпчилиги молиявий тарафдан ўта қулай бўлган таклифлар олишган, бироқ «Барселона»да тўп сураётган футболчилар пул учун эмас, футбол ва мухлислар учун шу ерда», – дейди Бартомеу.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар