Бурунди пойтахти Бужумбурада давомли портлашлар содир этилди ва ўнлаб кишилар бундан жабрланди. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Дастлабки маълумотларда портлашлар гранаталар орқали содир этилгани айтилган.

Ҳодисанинг тўлиқ тафсилотлари маълум эмас.

Бундан олдинроқ, БМТ Бош котиби пан Ги Мун 22-23 февраль кунлари Бурундига келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар берилганди.

Бурундидаги инқироз ўтган йилнинг апрелида мамлакат президенти Пьер Нкурунзиза учинчи муддатга ҳам сайланиш нияти борлигини маълум қилганидан буён давом этмоқда. У июль ойидаги сайловларда ғалаба қозонди, шундан сўнг мамлакатда кетма-кет қотилликлар рўй бера бошлади. БМТ маълумотларига кўра, 26 апрелдан буён Бурундида 400 киши ҳалок бўлган ва яна 3,5 мингга яқин киши ҳибсга олинган.