Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг ФҚБга Сан-Бернардинодаги қуролли ҳужумда иштирок этган террорчилардан бирининг iPhone смартфони ҳимоясини бузишга ёрдам беришни рад қилган Apple корпорацияси томонида эканини билдирди. Бу ҳақда USA Today нашри хабар берган.

"Биз Apple тўғри қарор қилганига ишонч билдирамиз ва унинг томонида турамиз. Биз тизим ҳимояси кафолатланиши энг муҳим жиҳат эканига ишонч билдирамиз", дейди у.

У юқори технологияли компанияларга нисбатан улар тизимининг ҳимоясини кучсизлантириш ҳақида билдирилаётган талабларга қарши курашиш давом эттирилишини, бу каби талаблар компанияларга ўз маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлашдаги ҳаракатларига халақит бераётганини қўшимча қилиб ўтган.

Ўз навбатида Twitter компанияси ҳам Apple`нинг қарорини қўллаб-қувватлаган. Унинг раҳбари Жек Дорси Twitter`даги саҳифаси орқали "Биз Apple`ни қўллаб-қувватлаймиз ва Тим Кукка етакчилиги учун миннатдорлик билдирамиз", дея фикр қолдирган.

Шунингдек, Google ва WhatsApp компаниялари ҳам Apple`ни қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди.

Бундан аввалроқ, Apple iPhone маълумотларини шифрлаш масаласини АҚШ Конгресси ҳал қилиши лозимлигини маълум қилганди.

АҚШ суди Apple‘га 26 февралгача муҳлат берди

Дональд Трамп Apple’ни бойкот қилишга чақирди

ФҚБ раиси: Apple’га қўйилган талаб бошқа мижозларнинг хавфсизлигига таҳдид қилмайди

Сан-Бернардинодаги теракт жабрдийдалари Apple’га қарши чиқишмоқда