АҚШ президентлигига номзод ҳисобланмиш Дональд Трамп Атлантада ўз тарафдорлари олдидаги чиқиши пайтида тўсатдан чироқ ўчиб қолди. Аммо миллиардер ўзини йўқотиб қўймади ва вазиятни ҳазилона баҳолади.

“Улар ҳаттоки, электрқувват ҳақини ҳам тўлашмаган”, - дея ҳазил қилди Трамп зал эгасини назарда тутиб.

“Бу чироқ нурлари даҳшатли даражада ёнган эди! Бу нурлар ноҳақ матбуотнинг ишими? ”- деб риторик тарзда сўради миллиардер.

Чироқларни ёқишгандан сўнг, Трампнинг тарафдорлари баралла “чироқларни ўчиринг” дея ҳайқиришди.