Австриянинг Вена шаҳри 17-бор яшаш учун дунёнинг энг яхши шаҳри сифатида эътироф этилди. Бу ҳақида Reuters хабар бермоқда.

Mercer консалтинг компанияси рўйхатида дунё шаҳарлари орасида юқори турмуш даражасига эга шаҳар мақомига Вена шаҳри сазовор бўлди. Энг сўнги поғонани Ироқнинг Бағдод шаҳри эгаллади.

Рейтингда 10 та мезон, масалан, сиёсий барқарорлик, соғлиқни сақлаш, таълим, жиноятчилик даражаси, бўш вақт тақсимоти ва транспорт хизмати кабилар инобатга олинди. Хабарда ёзилишича, Венада ижара тўлови ва жамоат транспорти ҳам бошқа ғарб давлатларига нисбатан арзонроқ.

Венадан кейинги ўринларни Цюрих, Окленд, Мюнхен ва Ванкувер каби шаҳарлар эгаллаган.