Энг йирик алоқа оператори Beeline 2016 йилнинг 22-26 феврал кунлари Барселонада Ҳалқаро мобил алоқа конгресси доирасида бўлиб ўтадиган Global Mobile Challenge жаҳон биринчилиги бошлангани ҳақида хабар беради. Мазкур танловнинг 19 иштирокчиларидан бири – Ўзбекистонлик “Столик” стартап гуруҳи, ушби гуруҳ Москва шаҳрида бўлиб ўтган Eurasia Mobile Challenge ҳудудий финалининг ғолиблар учталигига кирган. 28 январ куни турнир тўғридан-тўғри қуйидаги ҳавола орқали намойиш этилади. youtube.com

Global Mobile Challenge, мобил иловалар сегментида энг йирик ва нуфузли танлов ҳисобланиб, бу йили барча қитъадаги минглаб рақиблари билан курашиб, Барселонага йўл олган 19 жамоани йиғди.

Унинг саралаш босқичидан бири – Eurasia Mobile Challenge (“Евраосиё Мобил Кубоги”) 2015 йилнинг сентябр ойида бошланиб, Make Your Mark (“Ўз изингни қолдир”) номли VimpelCom‘нинг глобал лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда. Танлов Евраосиёда рақамли стартап-экотизимнинг фаол ривожланишига кўмаклашиш, шунингдек янги мобил ечимларни яратиш ва жорий этиш учун технологик қуроллар билан таъминлашга қаратилган.

Тафсилотлар www.eurasiamobilechallenge.com сайтида.