Индиана Жонс ҳақидаги фильмлар устида ишлаган оператор 104 ёшида вафот этди

Жамият 23 Февраль 2016 1310

Индиана Жонс ҳақидаги биринчи учта франшиза (халқ оғзаки ижоди ёки кимдир томонидан ўйлаб топилган ёхуд китоб, кино, телекўрсатув, видеоўйин каби маълум медиа маҳсули қаҳрамонлари йиғиндиси – интеллектуал мулк) ни суратга олишда фаол иштирок этган Британия кинематографияси ветерани – Дуглас Слоком 104 ёшида вафот этди.

Слоком бош ролни Харрисон Форд ижро этган саргузаштлар изловчиси Индиана Жонс ҳақидаги биринчи учта фильм ("В поисках утраченного ковчега" (Йўқотилган ковчегни излаб, 1981), "Индиана Джонс и храм судьбы" (Индиана Жонс ва тақдир ибодатхонаси, 1984) ва "Индиана Джонс и последний крестовый поход" (Индиана Жонс ва сўнгги салиб юриши, 1989) ни суратга олишда режиссёр Стивен Спилберг билан бирга ишлаган.

Британиялик кино устасининг ишлари уч бор нуфузли “Оскар” мукофотига сазовор бўлган – “Джулия” (Жулия, 1977) ва "Путешествия с моей тетей" (Холам билан саёхат, 1972), шунингдек, “Индиана”нинг биринчи фильми.

”Слуга” (Хизматкор, 1963), “Великий Гетсби” (Буюк Гетсби, 1974) ва “Джулия” (Жулия, 1977) фильмларидаги операторлик ишлари учун кино ва телевидение санъати Британия академиясининг учта мукофотига лойиқ топилган.
2008 йили Дуглас Слоком Британия Империясининг ордени билан тақдирланган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар