28 ёшли канадалик дастурчи ва блогер Жеймс Макгован дунё бўйлаб саёҳат қилиб, турли давлатлардаги McDonald’s тамаддихоналаридаги таомларга шарҳ бериб боради. Макгованга Metro нашри эътиборини қаратди.

Охирги 5 йил ичида Жеймс 53 та давлатда бўлган ва McDonald’s тамаддихоналаридаги таомномаларда таклиф қилинган 300 дан кўпроқ таомни истеъмол қилиб кўрган. Бунда унга рафиқаси ёрдам берган. Жеймс The Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида унинг McDonald's Around the World (McDonald's дунё бўйлаб) блогига 2 млн дан кўпроқ одам ташриф буюрганини айтган. Баъзи ташрифчилар унга почта орқали у бўлмаган давлатлардаги McDonald’s’да таклиф қилинадиган таомлардан юборганлар. Жеймс ўз блогини 2011 йилдан бошлаб олиб боради, McDonald’s таомларини эса 2005 йилдан бошлаб синай бошлаган.

Жеймс бўлган давлатлар орасида Россия ҳам бор. У Москвага 2010 йил февралда ташрифи вақтида Beef A La Rus бургерини тановул қилиб кўрган. У бу таомга 5 баллдан 4 балл қўйган.

Япониядаги шоколадли картошка эса бундай кўринишга эга. У бу таомга 3,5 балл қўйган.

 

Бу эса краб таёқчалари ва карри қўшилган тай сомсаси, унга 4 балл қўйилган.

 

Жеймсга унча ёқмаган Гонконгдаги ананасли бургер, шунинг учун бу таом "failed", яъни "қониқарсиз" деб баҳоланган.

 

Жеймс Куала-Лумпурда шоколад ва апельсинли Макфлурини татиб кўрган ва унга "2" баҳо қўйган.

Жеймс Буюк Британияда рафиқаси билан олмали ва олчали сулили бўтқа татиб кўрган ва таомлар у томондан 2,5 баллга лойиқ деб топилган.