Малайзия Австралия эҳтимолий терактлар ҳақидаги маълумотларни беришни рад этганидан норози бўлди

Жаҳон 23 Февраль 2016 892

Малайзия Австралия қиролликда уюштирилиши мумкин бўлган терактлар ҳақидаги маълумотларни бермай, ўз фуқароларига Куала-Лумпур ва бошқа шаҳарларга бормасликни тавсия қилганидан норозилик билдирди. Бу ҳақда Star газетаси хабар бермоқда.

"Бизга бундай хулосаларга нима асосида келингани номаълум, бундан ташқари, австралияликлар ҳақиқатан ҳам терактлар ҳақида маълумотларга эгалигига ишонч мавжуд эмас", деб айтди Малайзия полицияси шефи Ҳолид Абу Бакр.

Унинг айтишича, "давлатлар бу соҳада ҳамкорлик қилишлари керак ва агар уларда маълумотлар бўлса, унда улар билан бўлишлари лозим". "Малайзия махсус хизматлари гап экстремистлар ҳақида кетаётган бундай вазиятларда ҳамиша ўз ҳамкасбларига, жумладан австралияликларга мавжуд маълумотларни тақдим қиладилар", деб айтди Абу Бакр.

21 февралда Австралия ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига Малайзияга бормасликни тавсия қилди, чунки "ғарб давлатлари фуқаролари ташриф буюрадиган жойлар хатарга учраши мумкин". Бу орада Малайзиянинг сайёҳлик ва маданият вазири Назри Абдулазиз мамлакат ҳамон хорижликлар учун хавфсиз эканлигини айтиб ўтди. "Вазият назорат остида ва бунга ишончимиз комил", деб айтди Абдулазиз.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20088 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23592 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12073 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13025 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42254 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53465 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48024 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 49 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 140 Жамият
Кўпроқ янгиликлар