Миграция бўйича Туркия - ЕИ саммити 2016 йилнинг 7 мартида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Брюсселдаги матбуот анжууманида Еврокомиссиянинг расмий вакили Маргаритис Схинасга асосланиб, ТАСС хабар берган.

«Еврокомиссия Туркия воқеалари билан боғлиқ режани амалга оширадиган вақт келди. Саммит, менимча, 7 март куни ўтказилади”, дейди Схинас.

Бундан олдинроқ, Австрия бош вазири Вернер Файман миграция муаммоларини муҳокама қилиш учун Туркия ва Европа Иттифоқи раҳбарияти даражасида янги учрашув уюштиришга чақирганди.