Америкалик президентнинг фикрича, Ливиядаги вазият АҚШ миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсати учун ҳамон ғайриоддий ва фавқулодда таҳдид солиб турибди.

АҚШ Президенти Барак Обама ливиялик марҳум сиёсий раҳбар Муаммар Каддафийнинг тарафдорлари ва қариндошларига нисбатан санкцияни яна бир бор бир йилга узайтирди. Бу ҳақда Конгрессга юборилган расмий хабарни Оқ уйнинг матбуот хизмати тарқатди, деб хабар беради ТАСС.

Хабарда Обама Ливия парламенти ҳамон ўз ваколатларидан фойдаланаётгани ва миллий бирлик ҳукумати билан Ливия заҳираларини назорат қилиш ҳуқуқи борасида баҳслашишда давом этаётгани санкцияни узайтиришга сабаб бўлганини билдирди. Бундан ташқари, мамлакатда ИШИД террористик гуруҳи пайдо бўлди. Бу эса Вашингтонни санкцияни бекор қилиш беқарорликнинг авж олишига олиб келиши мумкин, деб хавотир олишига арзийди.

2011 йил декабрда Америка Ливияга нисбатан қўлланган бир неча санкцияни бекор қилган эди. Хусусан, баъзи истиснолар билан, Ливиянинг ҳукуматининг ва Марказий банкнинг барча ҳисоблари “эритилган”. Лекин, Каддафий оила аъзоларининг Америкадаги активлари музлатилганича қолган.