Путин Обама билан Сурияда ўт очишни тўхтатишни маъқуллаганларини маълум қилди

Жаҳон 23 Февраль 2016 10182

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Барак Обама Сурияда ўт очишни тўхтатишни маъқуллашди. Бу ҳақда Путин " Россия 1" телеканали орқали кўрсатилган нутқида айтиб ўтди.

"Ҳозиргина АҚШ президенти Барак Обама билан телефон орқали суҳбат бўлди. Суҳбат ўтказиш Россия томонидан билдирилди, бироқ иккала томон ҳам бундан манфаатдор. Суҳбат давомида биз Суриядаги жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича Россия ва АҚШнинг қўшма баёнотини маъқулладик", деб айтди Путин.

Президент Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни қон тўкилишини тўхтатиш учун реал қадам деб атади.

"Аминманки, АҚШ билан тинчликни таъминлаш бўйича биргаликдаги ҳаракатлар Суриядаги инқирозли вазиятни тубдан ўзгартиришга қодир. Ниҳоят кўп йиллик қон тўкишлар ва зўравонликдарга чек қўйиш учун реал имконият пайдо бўлди", деб таъкидлаб ўтди Путин.

Путиннинг айтишича, Россия келишувни амалга ошириш учун Дамашқ билан тегишлича иш ўтказади, АҚШ эса бундай ишни ўзи қўллаб-қувватлаётган гуруҳлар билан ўтказади.

Келишувга кўра, Сурияда жанг қилаётган барча томонлар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув 27 февраль яримтундан кучга кириши учун 26 февраль тушликкача ўзларининг унга амал қилишларини тасдиқлашлари керак.

Путиннинг таъкидлашича, келишув кучга киргандан кейин ҳам ИШИД ва Суриядаги бошқа террорчилик гуруҳларига зарбалар бериш давом эттирилаверади.

 
Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36394 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76337 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11736 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142692 Жамият
«Уэмбли»нинг дебюти ва стартда турган кучли учлик. Ҳафтанинг ўтказиб юбориб бўлмайдиган учрашувлари ҳақида
11:08 5 Спорт
Бундестагда Берлиннинг Москвага нисбатан сиёсати хато деб аталди
11:04 44 Жаҳон
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 422 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 202 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2851 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 2139 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар