Қозоғистоннинг Усть-Каменогорск шаҳрида яшовчи киши ўзининг “Запорожец” русумли автомобилини смартфонга алмашмоқчи.

1998 йилда ишлаб чиқарилган автомобилни эркак 2 йил олдин сотиб олган.
Автомобиль эгаси “Запорожец”ни Apple компаниясининг iPhone 5S смартфонига ёки 160 минг тангага алмашмоқчи.

Унинг бундай йўл тутишига аёлининг iPhone 5S смартфонини тутишга бўлган хоҳиши сабаб бўлган.

Унинг бу таклифини қабул қилувчи кўплаб инсонлар топилди. Улар орасида олмаоталик эски автомобиллар коллекцияси билан шуғулланувчи инсонлар ҳам бор.