Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров қувғин қурбонларини хотирлаш куни Иосиф Сталин ва Лаврентий Берияга чечен халқини қувғин қилгани учун ланъат айтди. У бу ҳақда инстаграмдаги саҳифасида ёзди.

Чеченистонда 23 февралда чечен халқини қувғин қилиш қурбонлари эсланади. Қодиров 72 йил аввал Сталин чечен ва ингуш халқларини қувғин қилганини таъкидлаб ўтди.

"Операцияни Лаврентий Берия бошқарган. Уларга абадий ланъатлар бўлсин! Улуғ ватан уруши фронтларида миллионлаб аскар ва зобитлар ҳалок бўлган, Сталин эса чечен халқини жазолаш учун 120 минг киши ташлаган. Операция давомида 800 чечен отиб ташланган", деб ёзди Қодиров ҳамда чечен халқи йўқотишлари унинг сонидан 54 фоизини ташкил қилганини таъкидлаб ўтди.

Қодировнинг таъкидлашича, бундан бир неча ўн йиллар кейин "маъсулиятсиз ғаламисларнинг айби билан Чеченистонда оммавий қурбонлар ва вайронагарчиликларга олиб келган иккита уруш келтириб чиқарилган.