Shell Болгариядаги соҳилларда нефть қидириш бўйича шартнома имзолади

Жаҳон 23 Февраль 2016 979

Royal Dutch Shell компанияси Болгариядаги Қора денгиз соҳилларида нефть қидируви бўйича 5 йиллик шартномага имзо чекди, деб хабар беради RNS.

Бу ҳақида Болгария энергетика вазири Теменужка Петкова маълум қилди.

Shell компанияси Силистар блогининг қидирувига €18,6 млн ажратиши кутилаяпти.

«Жараён анча узоқ ва ноаниқ давом этиши мумкин. Қидирувни бошлашдан аввал биз маъқулланган зарурий регуляторлар ва экологик хизматларни қўлга киритишимиз керак”, дейди Shell компаниясининг Яқин Шарқ ва Жанубий Африка бўйича бўлими вице-президенти Эйлин Уилкинсон.

Кўпроқ янгиликлар