Шимолий Корея АҚШ ва Жанубий Кореяни зарбалар беришидан огоҳлантирди

Жаҳон 23 Февраль 2016 8530

Шимолий Корея АҚШ ва Жанубий Корея март ойида биргаликдаги ҳарбий машғулотлар ўтказса, бу давлатларга зарбалар беришдан огоҳлантирди, деб хабар берди Киодо агентлиги.

Шимолий Корея армиясининг олий қўмондонлиги баёнотида агар биргаликдаги ҳаракатлар ёки АҚШ ҳарбийларининг кўчиши аломатлари сезилса, армия "охирги одамгача душман кучларига" қарши курашиши айтилган.

Таъкидланишича, зарбалар бериладиган бўлса, Жанубий Корея президентининг қароргоҳи ва АҚШ асосий нишонга айланади.

Аввалроқ Жанубий Кореяга АҚШнинг F-22 Raptor қирувчи самолётлари келтирилгани маълум қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар