«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес «Арсенал»га қарши ЕЧЛ нимчорак финалида ўтказиладиган ўйин учун Лондонга учиш олдида муаммога дуч келди. У аэропортга келганида ёнида паспорти бўлмаган.

Goal порталида ёзилишича, уругвайлик футболчи аэропортга келганидан сўнг паспортини уйда унутиб қолдирганини билган.

Шундан сўнг, каталонияликлар жамоаси делегация аъзоларидан бири футболчининг уйига бориб, паспортни олиб қайтган. Натижада, ҳужумчи жамоа билан биргаликда Англияга учиб кета олди.

«Арсенал» ва «Барселона» ўртасидаги учрашув 24 февралга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан соат тунги 00:45да бошланади.