Сурия мухолифати Сурия президенти Башар Асаднинг мамлакатда парламент сайловлари ўтказиш қарорига қарши чиқди.

Музокаралар бўйича олий қўмита – хорижий мухолифат органи вакили Наъсан Ага мамлакат уруш билан қамралган бир вақтда сайловлар ўтказиб бўлмаслигини айтди. У бу ҳақда "Ал-Арабия" телеканалига маълум қилди. 

Асад 22 февралда Суриядаги парламент сайловлари 2016 йил 13 апрелда ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилди. Сайловлар кўп партиявийлик ва 2012 йилдаги конституция асосида бўлиб ўтиши белгиланди. Сурия фуқаролари миллий кенгашни сайлашлари керак бўлади, бу кенгашга 250 депутат киради. Депутатлар умумий, тўғридан-тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 4 йилга сайланадилар.