АҚШ президенти лавозимига номзод Тед Круз ўзининг сайловолди штаби бошлиғи Рик Тайлерни бўшатиб юборди, деб ёзмоқда The Washington Times нашри.

Тайлернинг бўшатилишига у томонидан Крузнинг рақиби Марко Рубио ҳақидаги ножўя твит сабаб бўлган. Тайлер ўз твитида Рубио Инжил ҳақида ножўя сўзлар айтганини маълум қилган. Аслида эса Рубио бу сўзларни умуман айтмаган.

Круз бу борадаги баёнотида штаб бошлиғидан Рубиодан узр сўраши ва лавозимидан бўшаш ҳақида ариза ёзишини сўраганини айтган.

Круз Тайлер яхши одамлигини, бироқ сайловолди пойгасида бундай усуллардан фойдаланишгайўл қўйиб бўлмаслигини қўшимча қилди.

Можарога сабаб бўлган твит Рубионинг нутқи видеоролигини ўз ичига олади. Рубионинг видеодаги овози тушунарсиз янграган, шунинг учун Тайлер унга субтитрлар берган.

Бу субтитрларда Рубио гўёки Инжилнинг етарлича чуқурмаслиги ва унда "саволларга унча ҳам кўп жавоблар топиб бўлмаслигини" айтгани келтирилган.

Бироқ Рубионинг нутқида иштирок этганларнинг айтишича, аслида у видеодаги сўзларнинг умуман аксини, яъни Инжилда барча саволларга жавоб топиш мумкинлигини айтган.