Россиянинг Приморье ўлкаси, Владивосток-Находка трассасидаги автомобиль бўлган кўприк қулаб тушган. Бу ҳақда VL.ru портали хабар берган.

Кўприк Находкани четдаги марказлар билан боғловчи А188 трассасида жойлашган. Кўприкнинг Литовка дарёсидан ўтиб турган иккита оралиғи қулаган.

Вилоят МЧС бош бошқармаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, воқеа жойида ҳеч ким жабрланмаган, воқеа сабаблари аниқ айтилмаган.

Воқеа жойида олинган видеоёзув ва фотосуратларда кўприкнинг қулаб тушган қисмида жиддий талофатлар юз бермаганини ҳамда эшиги очиқ минивенни кўриш мумкин.