Японияда Boeing 737 самолёти учиш арафасида ёна бошлади

Жаҳон 23 Февраль 2016 4155

Японияда, Саппоро шаҳридаги Синтитосэ аэропортида Boeing 737 русумли йўловчи самолётининг двигатели самолёт учиш-қўниш йўлакчасида турган вақтда ёна бошлади. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.

Аниқлик киритилишича, двигателдан тутун чиққач, бортдаги йўловчилар орасида саросимали ҳолат бошланган. Улар тез вақт ичида эвакуация қилинишган. Натижада рейс бекор қилинган.

Самолёт бортида жами 159 нафар йўловчи ва экипажнинг 6 нафар аъзоси бўлган.

Япония ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, йўловчилардан 4 нафари таҳлика юзага келган вақтда кичик жароҳат олган. Улар айни вақтда шифокорлар назоратида.

JAL (Japan Airlines) авиакомпаниясига тегишли бу Boeing 737 Саппородан Фукуокага (Хоккайдо ороли) ички рейсни амалга ошириши керак бўлган.

Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар