Яқин вақтлар ичида футбол фаолиятидан 8 йилга четлатилган ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттернинг китоби сотувга чиқади. Бу ҳақида Associated Press ахборот агентлиги хабар тарқатган.

“Sepp Blatter: Mission Football” деб номланган китоб шу ойда нашрдан чиққан.

Унинг нархи 50 доллар бўлиши айтилган.

Китобда ФИФАдаги 40 йиллик фаолияти давомида содир бўлган воқеалар, шу жумладан муаллифнинг 1998 йилдан бошланган президентлик даври ифодаланган.