6 миллиард доллар йўқотган J.P.Morgan Chase трейдери аҳмоқ бўлганлигини айтиб ўтди

Иқтисодиёт 24 Февраль 2016 2423

Лондон кити номи билан машҳур трейдер 2012 йилдан бери сукут сақлаётган эди, лекин оҳири The Wall Street Journal га ёзган хати 23 февраль куни чоп этилди. 6 миллиард долларлик шартномалар J.P.Morgan Chase раҳбарияти томонидан рухсат берилган эди. У ўзини “балогардон бўлган” деб ҳисоблайди. Искилнинг таъкидлашича, трейдерлар орасидаги душманлари томонидан воқеа ва банкнинг зарари кўпиртирилган.
Иксилнинг фикрига кўра, банк ва оммавий ахборот воситалари 2012 йилдаги воқеаларда менинг ўрнимни нотўғри шарҳлашган. “Натижада мени бу воқеадаги бош шаҳс қилиб мени кўрсатишмоқда”, дейди трейдер.

Аввалроқ, J.P.Morgan Chase раҳбарияти бу воқеага ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтган.

2012 йил май ойида америка банки Лондондаги кредит инструментлари савдосида кўрган жиддий зарар кўрган эди. Бунга сабаб, сармоя билан шуғулланувчи бўлим томонидан қўлланилган ҳимоя (хеджирование) стратегиясининг самарасиз ва ҳафвли бўлиб чиққанлиги. Кейинчалик эса, банк бу воқеада Искил айбдор, чунки ўзи дағал хатога йўл қўйган деб эълон қилди.

19 сентябр 2013 йилда АҚШ ва Буюк Британия ҳукумати J.P.Morgan Chaseдан 920 миллион доллар тўлашни талаб қилди. “J.P.Morgan Chase ўзининг трейдерларини бошқара олмади ва бунинг оқибатида қийин портфеллик деривативларда жуда катта позицияларни очиб юбориб, кейинчалик эса бундан кўрилган зарарни қоплашга ҳаракат қилишди. Бу муаммони банкнинг топ-бошқарувчилари тўғри баҳолай олмай, сармоядорлар ва тартибга солувчиларга вақтида хабар бермаганлар”, - дейилади АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича Комиссияси хабарида.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28619 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64568 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8022 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 124900 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг 60 фоизгача бўлган қисми ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 264 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 712 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 838 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар