Amnesty International: бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари бузилмоқда

Жаҳон 24 Февраль 2016 1592

Деярли бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари жиддий бузилмоқда, бу эса охирги 70 йил ичида бу соҳада эришилган барча ютуқларни хавф остига қўймоқда. Бундай огоҳлантириш билан 2015 йилда 160 давлатда инсон ҳуқуқлари ҳолати ҳақидаги маърузани чоп этган Amnesty International ноҳукумат ташкилоти чиқди.

"Хавф остида нафақат бизнинг ҳуқуқлар, балки бизга уларни кафолатловчи қонун ва тизимлар ҳам қолмоқда", деб айтди бош қароргоҳи Лондонда жойлашган ташкилот бош котиби Салил Шетти. "70 йиллик иш ва инсон тараққиёти хавф остида турибди", деб айтди Шетти ҳамда 2015 йилда инсон ҳуқуқлари Венесуэладан тортиб Мисргача, Конго Демократик Республикасидан тортиб Хитойгача бузилганини таъкидлаб ўтди.

Ташкилотнинг маълум қилишича, ўтган йили ташкилот ходимлари 122 тадан кўпроқ давлатда қийноқлар ва ёмон муносабатда бўлиш ҳолатлари қайд қилингани, 113 та давлатда сўз эркинлиги чеклангани, 91 та давлатда ҳуқуқ ҳимоячилари, ҳуқуқшунослар, журналистлар қўрқитилгани, 30 та давлатда қочқинларни юртларига қайтариш амалиёти қўлланганини қайд қилишган. Бундан ташқари, камида 19 та давлатда ҳукумат ёки қуролланган гуруҳлар "ҳарбий жиноятлар" амалга оширган ёки жанговар ҳаракатларни олиб бориш қоидаларини бузган.

Маърузада таъкидланишича, муҳожирлар ва қочқинлар билан боғлиқ инқироз инсон ҳуқуқлари бузилишининг оқибатларига ёрқин мисол ҳисобланади. Бундай одамларнинг сони ўтган йили 16 млн кишидан кўпроқни ташкил қилган. Бу Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг катта кўрсаткич бўлган.

Amnesty International ўтган йили катта сондаги муҳожирлар оқимига дуч келган Европа ҳукуматларини танқид қилди. Маърузада айтилишича, Туркия, Ливан ва Иордания Сурияни тарк этган 3,7 млн га яқин муҳожирни қабул қилган, "дунёдаги энг бой сиёсий иттифоқ эса бу чақириққа изчил, инсоний ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат билан қаралган жавоб бера олишга қодир бўлмаган ягона ҳудуд бўлди".

Amnesty International’нинг Европа ва Марказий Осиё департаменти директори Жон Далхусейннинг таъкидлашича, Германиядан ташқари Европа Иттифоқининг кўпчилик давлати "ўз чегараларини ҳимоя қилишни қочқинларни ҳимоя қилишдан муҳимроқ" деб қарор қилган. "Бугун биз Европа Иттифоқи Туркиядан ёрдам сўраётган ва ўзи қабул қилишни истамаган муҳожирларни бошқа давлатлар қабул қилиши учун уларни қўрқитаётган шармандали ҳолатга дуч келмоқдамиз", деб айтди эксперт.

Amnesty International’нинг таъкидлашича, 2015 йил октябрда Туркия ва Европа Иттифоқи Туркиядан Европа Иттифоқига ноқонуний миграцияни тўхтатишга қаратилган келишувни имзолади. Бу эса Грецияга ноқонуний ўтишни истаган камида 200 нафар қочқин Туркиянинг турли қисмларида ташқи дунёдан узилган ёки умуман яшириш ҳолда ушлаб турилганига олиб келган. Кўпчилик қочқинларни Сурия ва Ироққа қайтишга мажбурлашган, бу эса халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши ҳисобланади.

Шу сабабли ташкилот жаҳон давлатлари етакчиларини инсон ҳуқуқларига амал қилинишини кафолатлаш учун барча имкони бор ишларни амалга оширишга чақирди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 23047 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11756 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82370 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 975 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 745 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 426 Спорт
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 842 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 1796 Спорт
Нобель мукофотининг энг ёш совриндори Оксфорд университетига ўқишга кирди
19:50 1417 Жамият
Кўпроқ янгиликлар