Англиянинг Оксфордшир графлигидаги Дидкот электростанцияси биносининг қулаши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди.

Қутқарувчилар маълумотларига кўра, 5 киши жароҳат олган, яна 3 киши бедарак йўқолган.

Таъкидланишича, электростанция 2013 йилда ёпилган, унинг биноси бузилиши керак бўлган.

Аввалроқ электростанцияда портлаш юз бергани маълум қилинганди. Гувоҳлар портлаш овозини эшитишган ва тутунлар чиқаётганини кўришган.