Англиянинг Оксфордшир графлигидаги Дидкот электростанциясида портлаш юз берди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Бир неча киши жабрланган. Электростанция Лондондан ғарбга томон 100 км узоқликда жойлашган.

Маҳаллий аҳоли воқеа жойида кучли портлаш овози эшитилгани ва тутун устуни кўтарилганини маълум қилган.