«Челси» жамоасининг бельгиялик яримҳимоячиси Эден Азар жамоани фақатгина «Реал»дан таклиф тушган тақдирдагина тарк этиши мумкинлигини билдирди.

Бундан олдинроқ, Бельгия терма жамоаси етакчиларидан бўлган бу футболчи «ПСЖ»га ўтмоқчи экани ҳақида хабарлар берилганди. Аммо The Telegraph нашри хабарида айтилишича, бу хабарларда асос йўқ.

Ўз навбатида «Челси» бу футболчисини фақатгина мўмай пул эвазига қўйиб юбориши мумкинлиги айтилган.