Данияда озиқ-овқат чиқиндилари сотиладиган илк супермаркет очилди

Жамият 24 Февраль 2016 2346

Дания пойтахти Копенгаген шаҳрида озиқ-овқат чиқиндилари сотиладиган илк супермаркет очилди. Бу ҳақда The Independent хабар берган.

Wefood номли бу супермаркет хўжайинлари бу орқали Данияда чиқиндига айланадиган ва исроф бўладиган маҳсулотларни камайтиришни мўлжаллашган. Айни вақтда бу супермаркетга кунига 700 минг тонна атрофида эскирган маҳсулотлар келтирилмоқда.

Хабар қилинишича, дўконда харидорлар бироз эскирган маҳсулотларни одатдаги дўконлардагидан 30-50 фоизгача арзонроққа олишлари мумкин.

Дания Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Ева Кьер Хансен бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган. Унинг фикрича, бундай дўконлар очиш озиқ-овқат маҳсулотларининг чиқитга чиқарилишига қарши курашда муҳим қадам бўлади.

"Бу ерга келтирилаётган озиқ-овқатлар шунчаки ташлаб юборилиши мумкин эди. Бу эса атроф-муҳитни ифлослантиради. Шунингдек, иқтисод учун зиён келтирарди", дейди у.

Бу супермаркет очилишида Дания маликаси Мари ҳам иштирок этган.

Нашрнинг қайд этиб ўтишича, Дания озиқ-овқат чиқиндилари муаммосига қарши жиддий кураш олиб бормоқда. Кейинги 5 йил давомида мамлакатда бундай чиқиндилар 25 фоизга қисқаришига эришилган.

Бундан олдинроқ, Францияда озиқ-овқатларни дўконлардан чиқитга ташлаш расман ман қилинганди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7584 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8443 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50979 Жамият
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 2157 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 2968 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 4403 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 737 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар