БАА йўл ҳаракати расмийлари йўлларда ҳайдовчилар автомобилларни секин ҳайдаётгани туфайли ҳосил бўлаётган тирбандликларни йўқотиш мақсадида минимал тезликни кўтаришни режалаштиришмоқда.

Дубай полициясининг катта коммандир ёрдамчиси, генерал Муҳаммад Аль Зафин (Mohammed Al Zafin) Федерал йўл ҳаракати кенгаши бу ўзгаришни қабул қилгани ва уларнинг ҳисобига кўра минимал ва максимал тезлик ўртасидаги фарқ жуда катта эканлигини айтиб ўтган.

Унинг таъкидлашича, энг кўп азият чекаёткан йўллардан бири бу - Шайх Зайед йўли (Sheikh Zayed Road) ва бу йўл учун 60 км/с камлик қилмоқда.

“Биз шундай қарорга келдикки, максимал ва минимал тезлик ўртасидаги фарқ 20 км/с дан ошмаслиги зарур. Мақсадимиз эса минимал тезликни 100 км/с га кўтариш”, - деди генерал Муҳаммад Аль Зафин.