ЕЧЛ: «Барселона» Мессининг дубли эвазига сафарда «Арсенал»ни мағлуб этди

Спорт 24 Февраль 2016 2273

23 февраль оқшомида ЕЧЛ нимчорак финал босқичи доирасида "Арсенал" "Барселона"ни қабул қилди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида дарвозалар мухлислар гол кўришмади. Биринчи бўлим бошида "Арсенал"да 2та, бўлим сўнгида "Барселона"да 2та жуда қулай имконият юзага келди.

Иккинчи бўлим каталонияликларнинг тўла устунлигида ўтди. Мезбонлар иккинчи бўлим бошидаги босимини бартараф этиб, ўзлари ҳужумга ўта бошлаган пайтда, қарши ҳужумда гол ўтказиб юборишди. 71 дақиқада Суареснинг узатмасидан кейин Неймар тоў билпн жарима майдончасига кириб борди ва очиқ қолдирилган Мессини тўп билан таъминлади. Аргентиналик ҳужумчи эса яккама-якка вазиятда Петр Чехни доғда қолдирди. Бу унинг ўз фаолиятидаги Чех дарвозасига урган илк голи бўлди.

Ўйин тугашига 7 дақиқа қолганида эса "Арсенал" ҳимоячиси Пьер Мертезакер тўпни Мессига ташлаб берди, ундан тўпни олиб қўйишга уринган Матье Фламини эса қўполликка йўл қўйди ва Мессини чалиб йиқитди. Ўйин ҳаками Жунайт Чақир белгиланган пенальти зарбасини Лионелнинг ўзи аниқ амалга оширди - 0:2.

Шу тариқа, "Барселона" амалда чорак финал йўлланмасини ҳал қилиб қўйди.

ЕЧЛ, нимчорак финал, дастлабки ўйин
Арсенал Англия – Барселона Испания 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 71 Месси, 0:2 – 83, пенальти Месси.
Арсенал – Чех, Мертесакер, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Рэмзи, Коклен (Фламини, 82), Ўзил, Окслейд-Чемберлен (Уолкотт, 50), Санчес, Жиру (Уэлбек, 72).
Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Дани Алвес, Бускетс, Ракитич, Маскерано, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Монреаль (6), Пике (85).

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28195 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15035 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56132 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1031 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 922 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3304 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 913 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1145 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 1510 Спорт
Кўпроқ янгиликлар