Эрдўған Россияни ҳаво чегараларини бузишда давом этаётганликда айблади

Жаҳон 24 Февраль 2016 5226

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия самолётлари ҳаво ҳудудлари чегараларини бузишда давом этаётгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда у Анқарадаги чиқиши вақтида маълум қилган.

Унинг айтишича, Россиянинг Су-24 самолёти ҳаво чегараларини бузиб ўтгани учун турклар томонидан уриб туширилганига қарамасдан, кейинги 3 ой давомида яна шу ҳолат давом этмоқда.

Январь ойи охирида мамлакат ташқи ишлар вазири Мавлют Човушўғли Су-24 билан боғлиқ ҳодисага муносабат билдириб, Туркия ҳаво чегараси очиқдан-очиқ бузилгани ҳақида айтганди. У Россия бу учун жавобгарликни зиммасига олишига ишонч билдирган.

Эрдўған Россия Туркия каби дўстини йўқотганини айтди

Кўпроқ янгиликлар