Фижидан ўтган “Уинстон” номли шиддатли тўфон оқибатида қурбон бўлганлар сони 36 нафарга етди. Бу ҳақида Radio New Zealand хабар тарқатди. Давлат қутқарувчиларчилари олис туманларга етиб боргач, қурбонлар сони яна ортиши мумукин.

Тўфондан сўнг, 13 мингга яқин аҳоли эвакуация марказига жойлашди, 60 га яқин мактаб, бино-иншоотлар жиддий шикастланди.

Сув ва электр таъминотининг издан чиқиши мамлакат қишлоқ хўжалигига ҳам катта зарар келтирмоқда.

Аввалроқ Фижида “Уинстон” тўфонида ҳалок бўлганлар сони 29 тага етгани маълум қилинганди.