Францияда ҳомиладорлик пайтида эпилепсияга қарши "Вальпроат", шунингдек, "Депакин", тижорат номи остида чиқувчи дорини қабул қилган аёллардан туғилган 450 нафар чақалоқ туғма нуқсон билан туғилди. Бу ҳақида Франциянинг ижтимоий ишлар бўйича бош инспекцияси ўз маърузасида хабар берган.

Бундай натижалар инспекцияда Рон-Альп туманида йиғилган бутун Франциядаги экстраполяция асосида қабул қилинган.

"Тўпланган маълумотларга кўра, мамлакатда 2006 йилдан 2014 йилгача бўлган даврда она қорнида ривожланиш нуқсони бўлган (ёки туғруқ чоғида вафот этган) болаларнинг туғилиш ҳодисаси 425дан 450гача ўрин эгаллаган", - дея маърузада айтиб ўтилган.

Мазкур дори Францияда 1967 йилдан буён сотувда мавжуд. Ҳозирги кунда у бошқа мамлакатларда ҳам сотилади.