Жанубий Кореяда АҚШ ракетага қарши мудофаа тизими ўрнатилиш эҳтимоли мавжуд

Жаҳон 24 Февраль 2016 1634

АҚШ ракетага қарши мудофаа тизими (РҚМТ) ҳимоя чораси сифатида Жанубий Кореяга ўрнатиши мумкин. Бу мамлакатда АҚШнинг ҳарбий иштрокини қисқартириш ярим оролдаги вазият ва Хитой Халқ демократик Республикасининг ядер дастурига боғлиқ. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Жон Керри 23 февраль куни ХХР ташқи ишлар вазири Ван И. билан қўшма матбуот конференциясида маълум қилди.

Бундай уринишларга Шимолий Кореянинг кўркўрона харакатлари, Қўшма Штатларга ҳужум қилиш мақсадида қурол ишлаб чиқаётганини ошкора эълон қилиши сабаб бўлди, деб аниқлик киритди америкалик дипломат. Агар РҚМ тизими Жанубий Кореяда ўрнатилса, бу Жанубий Корея ва АҚШ ҳимояси учун амалга оширилган бўлади, деб хабар беради ТАСС.

Ракетага қарши мудофаа тизми – бу фақатгина ҳимоя қуролидир. Бу ҳужум қуроли эмас, у бунга мўлжалланмаган. Агар биз ядросизлантирилишга эришсак, бу тизимдан фойдаланишга ҳам хожат қолмайди, маълум қилди АҚШ Давлат котиби.

Кўпроқ янгиликлар