Канадада пичоқ билан қуролланган ўсмир қиз 8 кишини яралади

Жамият 24 Февраль 2016 3317

Канаданинг Торонто шаҳридан 40 км узоқликда жойлашган Пикеринг шаҳрида мактабда таҳсил олувчи пичоқ билан қуролланган қиз 8 кишини, жумладан 6 нафар ўқувчи ва мактабнинг икки ходимини яралади. Бу ҳақда 23 февралда CBC телеканали маълум қилди.

Телеканал маълумотларига кўра, жабрланганлардан бирининг аҳволи оғир дея баҳоланган. Dunbarton мактаби ўқувчиси бўлган қиз қўлга олинди, уни бу жиноятга ундаган сабаблар номаълум. Ўқувчилардан бирининг айтишича, қиз иккита пичоқ билан қуролланган бўлган.

22 январда Канаданинг Ла-Лош посёлкасида 17 ёшли ўсмир оммавий қотиллик содир этганди. Қотил аввал уйида икки акасини ўлдириб, сўнгра ўзи таҳсил оладиган мактабга йўл олиб, у ерда 9 кишини ўққа тутган, улардан 2 нафари ҳалок бўлган. Жиноятчи қўлга олинган. Жиноят сабаблари ўрнатилмаган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12066 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20132 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9975 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 10803 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37371 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52068 Жамият
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:42 614 Спорт
Тошкентда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари қимматлашади
Миробод ва Яшнобод туманларининг баъзи ҳудудларида совуқ сув вақтинчалик ўчирилади
Кўпроқ янгиликлар