АҚШ ҳамкорлари билан бирга агар Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув иш бермаса, захира режа қабул қилишни муҳокама қилмоқда, деб хабар бермоқда АҚШ Давлат котиби Жон Керри. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

"Айни вақтда Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув барбод бўлиш эҳтимолига "Б режа" қабул қилиш бўйича муҳим муҳокама олиб борилмоқда", деб айтди Керри сенатдаги нутқида.

Керри бу режа нимани кўзда тутиши ва унинг муҳокамасида қандай давлатлар иштирок этаётганини маълум қилмади.