Кубада 92 ёшда мамлакатнинг собиқ раҳбари Фидель Кастро ва амалдаги раҳбари Рауль Кастронинг катта акаси Рамон Кастро вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди.

Рамон Кастро укаларидан фарқли, сиёсатга унга аралашмаган ва Кубада инқилоб бошланганда отасига оилавий фермада ёрдам бериб юрган. Бироқ шунга қарамай у Куба коммунистик партияси асосчиларидан бири ва парламент депутати бўлган.

Фидель Кастронинг ҳокимият тепасига келганидан кейин Рамон Кастро қишлоқ хўжалиги тармоғини назорат қилган, жумладан оролнинг шарқида шакар ишлаб чиқаришни оширишга ёрдам берган. Бундан ташқари, у қишлоқ хўжалигида бир нечта давлат компанияларига асос солган.

Таъкидланишича, Рамон Кастро 1986 йилда сигара чекишни ташлаган укаси Фиделдан фарқли ўлароқ, умрининг охиригача чекишни ташламаган.