Латвия озиқ-овқат-ветеринария хизмати Mars’нинг Нидерландиядаги заводи маҳсулотини, жумладан Snickers, Mars ва Milky Way шоколадларини мамлакатда сотувдан қайтариб олишга қарор қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги ветеринария хизмати вакилига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.

"Бу қарор Германияда 8 январда Mars заводининг шоколадларида пластмасса бўлаклари топилгани сабабли қабул қилинди", деб хабар берди вакил.

Mars ўзининг қандолатчилик маҳсулотларида пластмасса бўлаклари аниқлангандан кейин уларни 55 та давлатдан, хусусан Европа Иттифоқининг Франция, Германия, Буюк Британия каби бир қатор давлатларидан қайтариб олишини эълон қилди.

Шу билан бирга Mars Россиядан ўз маҳсулотларини қайтариб олмоқчи эмас. Россиянинг Роспотребнадзор ташкилоти ҳам мамлакатга пластмасса бўлаклари бўлган Mars шоколадлари етказилмаганини тасдиқлади.

Германия Mars ва Snickers’ни пластик топилганлиги туфайли ортга қайтармоқда

Mars шоколадлар ичидан чиққан пластик туфайли 55 мамлакатдан маҳсулотларини қайтариб олмоқда