«Барселона» жамоаси бош мураббийи Луис Энрике ЕЧЛнинг нимчорак финалида «Арсенал»га қарши ўтказилган ғалабали ўйиндан (2:0) кейин фикрларини билдириб ўтди.

«Биз бутун ўйин давомида яхши ҳаракатландик. Биз рақибни чарчатишни ва бу орқали ҳужум учун бўш ҳудудлар ҳосил бўлишини мақсад қилдик.

Бу барча учун қизиқ ва томошабоп ўйин бўлди. Биз ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик.

Биз рақибга доимий равишда ҳужумлар билан босим уюштирдик ва хавфли вазиятлар яратдик.

Албатта ҳали кейинги босқич масаласи ҳал бўлмади, биз Барселонада ўз мухлисларимиз кўз ўнгида ўйин ўтказишимиз керак.

Пикени атайлабдан сариқ карточка олди деб ўйлаяпсизми? Йўқ, бундай бўлмади. У ўйиндаги вазиятлардан бирида қўполликка йўл қўйди ва бунинг учун жазоланди», – дейди Энрике.